Линклар

Керри: Россия зарбалари Суриядаги тинчлик жараёнига тўсқинлик қилмоқда


Сурияни бомбалаётган рус учоқлари.

Сурияни бомбалаётган рус учоқлари.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Россиянинг Сурияда қарийб беш йилдан буён давом этаётган урушга дохил бўлиши бу мамлакатда музокаралар орқали тинчлик ўрнатиш жараёнини қийинлаштираётганини билдирди.

“Россиянинг Ҳалабдаги ва минтақадаги ҳаракатлари музокаралар ва жиддий мунозараларни фавқулодда қийинлаштириб юбораяпти”, деди Керри 9 февраль кунги чиқишида.

АҚШ Давлат котиби 10 февраль куни Мюнхенда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашишини маълум қилди.

Лавров Москва Вашингтонга Суриядаги урушни тўхтатиш борасида янги таклифларни тақдим этганини билдирган.

“Московский комсомолец” газетасида 9 февраль куни чоп қилинган интервьюсида Сергей Лавров бу режа специфик ва содда эканини айтган, бироқ режага доир тафсилотларни очиқламаган.

Сурия президенти Башар Ассадни дастаклаётган Россия ўтган йилнинг 30 сентябридан бери бу мамлакатда жанговар амалиётларни ўтказиб келмоқда. Москва Сурияда экстремистик гуруҳларни нишонга олаётганини иддао қилади. Кремль танқидчилари эса Россия учоқлари “Исломий давлат” гуруҳи истеҳкомлари билан биргаликда мўътадил мухолифат позицияларини ҳам нишонга олаётганларини айтиб келадилар.

XS
SM
MD
LG