Линклар

logo-print

АҚШ разведкаси раҳбари Россиянинг тажовузкор сиёсатидан баҳс этди


АҚШ разведкаси раҳбари Жеймс Клэппер.

АҚШ разведкаси раҳбари Жеймс Клэппер.

Америка Қўшма Штатлари кибер ҳужумлар, мамлакат ичидаги террорчилар, “Исломий давлат”, Шимолий Кореянинг ядровий таҳдиди ва Россиянинг тажовузкор ташқи сиёсати каби кўплаб муаммоларга тўқнаш келаяпти. Бу ҳақда АҚШ разведкаси раҳбари Жеймс Клэппер 9 февраль куни Конгрессда қилган чиқишида билдирди.

“Мен разведкада ишлаган 50 йилдан ошиқроқ вақт мобайнида бугунги кунда қарши туришга мажбур бўлганимиз қадар кўп ва турфа хатарларни эслай олмайман”, деди АҚШ разведкаси раҳбари.

Кремлнинг тажовузкор ташқи сиёсатига тўхталган Клэпперга кўра, Россияда НАТО унга хавф солаётганига оид васваса бор ва Москванинг Вашингтон билан рақобатлашишга уриниши янги “совуқ уруш”га олиб келиши мумкин.

АҚШ разведкаси раҳбари Россия 2016 йилда ҳам Украинанинг Ғарб билан яқинлашишига тўсқинлик қилишда давом этади, деган фикрда. Шунингдек, Клэппер мулоҳазасича, Россия расмийлари Кремль етакчилик қилаётган Евросиё иқтисодий иттифоқини кенгайтириш мақсадида қўшни давлатларга босимни кучайтиришга ҳаракат қиладилар.

XS
SM
MD
LG