Линклар

Москвада мухолифатчи Касьянов ҳужумга учради


Россиялик мухолифатчи Михаил Касьянов.

Россиялик мухолифатчи Михаил Касьянов.

Россиялик мухолифатчи Михаил Касьянов 9 февраль оқшомида Москвадаги ресторанлардан бирида бир гуруҳ кишилар ҳужумига учради. Аввал Россия бош вазири бўлиб ишлаган, кейинчалик мухолифат сафига ўтган Касьяновга кўра, кеча ресторанда унинг столига икки киши яқинлашиб, унинг сиёсий қарашлари ҳақида ҳақоратли сўзлар айта бошлаганлар, кейин эса мухолифатчининг юзига торт улоқтирганлар.

Касьянов етакчилигидаги ПАРНАС партияси матбуот хизмати тарқатган маълумотга кўра, ресторан хавфсизлик хизмати аралашувига қарамай, ҳужумчилар воқеа жойидан бир гуруҳ кишилар билан тўрт автомобилда қочишга муваффақ бўлган.

Ҳодиса чоғида ҳеч жойи шикастланмаган мухолифатчи “Коммерсант” газетасига содир бўлган воқеа “ҳаёти ва хавфсизлиги учун таҳдид” деб ҳисоблагани учун полицияга ариза ёзганини билдирган.

Касьянов бир қанча тарафдори ҳужумчиларни чеченистонликларга ўхшатган.

Ўтган ҳафта Чеченистон президенти Рамзан Қодиров Instagram’да Касьянов ва сафдошлари мерганлик милтиғи нишонида турганини акс эттирган видеоёзув ёйинлаганди. Касьянов ресторандаги нохуш ҳодисани унинг Россия расмийларидан Instagram’даги бу материални текширишни талаб қилгани билан боғламоқда.

XS
SM
MD
LG