Линклар

logo-print

Россия мухолифатининг йирик намоёндаси ва Бош вазирнинг собиқ ўринбосари Борис Немцовни хотирлаб, у ўлдирилган куни Москвада марш ўтказиш режаланмоқда.

Тадбир ташкилотчиларига кўра, марш иштирокчилари Славянский майдонидан бошлаб Немцов ўлдирилган Катта Москворецк кўпригигача боришади.

Немцов хотирасига бағишланган акцияларни Россиянинг бошқа шаҳарлари, жумладан, Нижний Новгородда ҳам ўтказиш режаланаяпти.

Борис Немцов ўтган йилнинг 27 февраль куни Москвада президент Владимир Путин сиёсатига қарши ўтказилиши режалаштирилган норозилик намойишига икки кун қолганида Кремль ёнидаги кўприкда ўлдириб кетилган эди.

Мухолифатчини ўлдирганликда гумонланиб чеченистонлик беш киши ҳибсга олинган.

Ўтган йилнинг 18 ноябрь куни суд қотилликни уюштиришда гумонланган Чеченистон ички ишлар вазирлигининг “Север” батальони офицери Руслан Мухудиновни ҳибсга олиш бўйича сиртдан ҳукм чиқарди.

АҚШнинг 2015 йилдаги “Озодлик” мукофоти “Владимир Путин даврида Россияда демократия, инсон ҳуқуқлари ва адолатли судлов учун курашга бағишланган умр учун” муносиб топилгани учун Борис Немцовга берилган.

XS
SM
MD
LG