Линклар

logo-print

 Самарқандда Хитой билан ҳамкорликдаги ўғитлар заводи қурилди


Айни пайтда Ўзбекистондаги йирик заводлар, жумладан, Фарғона азот заводи (суратда), Олмалиқдаги кимёвий завод каби йирик корхоналарда ойлик муаммоси юзага келган.

Айни пайтда Ўзбекистондаги йирик заводлар, жумладан, Фарғона азот заводи (суратда), Олмалиқдаги кимёвий завод каби йирик корхоналарда ойлик муаммоси юзага келган.

Самарқандда Хитой билан ҳамкорликдаги Samarkand-NPK қўшма корхонасининг ўғитлар заводи қуриб битказилди.

Кun.uz нашрининг вилоят расмийларига таяниб, хабар қилишича, мазкур заводда азот, фосфор ва калий моддаларидан таркиб топган NPK ўғит ишлаб чиқарилади. Заводда йилига 240 минг тонна NPK ўғит ишлаб чиқариш режаланган.

Қўшма корхона Хитойнинг Jiangsu Right Machinery Group компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган.

“Ўзкимёсаноат” ширкати мураккаб ўғитлар ишлаб чиқарувчи яна бир заводни Навоий вилоятида қуришни режалаштирган. Марказий Қизилқумда, фосфорит моддалар конида қуриладиган 380 миллион долларлик янги заводни 2018 йилгача битказилиши айтилган.

XS
SM
MD
LG