Линклар

Швецияда Обид қорини отган Жуковский аппеляция суди давом этмоқда


Швециянинг Сундсвал шаҳар суди Обид қор Назаровга нисбатан суиқасдни амалга оширганликда айбдор, деб топилган Юрий Жукуовскийга чиқарилган ҳукмни қайта кўриб чиқишни давом этди.

Ўзбекистон фуқароси Юрий Жуковскийга чиқарилган 18 йиллик қамоқ жазосидан ҳам ҳимоя томони, ҳам қоралов томони киритган аппеляция аризаси юзасидан маҳкама 9 февраль куни бошланди.

Суднинг биринчи кунида асосан айблов томони аргументлари тингланган эди. Суиқасдни тергов қилган ва Жуковскийнинг айбдорлигини биринчи судда исботлаган Швеция прокурори Кристер Петерсон 18 йиллик жазо бир умрлик қамоқ жазосига ўзгартирилишини талаб қилди.

10 февраль куни ҳимоя томони биринчи маҳкамада Жуковскийнинг айбини ҳар қандай шубҳадан ҳоли тарзда исботловчи далиллар келтирилмаганини иддао қилиб, айбдор озод қилиниши ёки йўқ деганда, қамоқ жазоси жиддий қисқартирилиши лозимлигини билдиришди.

Суд мажлисида жабрланувчининг яқинлари ҳам ўз адвокатлари билан иштирок этмоқда. Озодлик мухбири Фаррух Юсуфий билан суҳбатлашган Довудхон Назаров суднинг иккинчи куни ҳақида сўзлаб берди.

37 яшар Жуковский ўтган йилнинг 25 августда Россиядан Швецияга экстрадиция қилинган эди. Швед прокурори Кристер Петерссон Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазоси сўраган. Унинг ишонишича, суиқасдга Обид қорининг фаолияти сабаб бўлган.

Петерссон айблов хулосасида Ўзбекистон ҳукуматини тўғридан-тўғри айбламаган бўлса-да, Жуковский суиқасдни “Ўзбекистон ҳукумати буйруғига кўра” амалга оширгани хусусидаги иддаоларни илгари сурганини билдирган.

57 ёшли Обид қори Назаров 2012 йилнинг 22 февралида Швеция шимолидаги Стромшунд шаҳарчасида ўз уйи йўлагида номаълум шахс томонидан отиб кетилган.

Ўзбекистон ҳукуматининг ашаддий танқидчиларидан бўлган Обид қори Назаров ҳамон оғир аҳволда шифохонада ётибди. Довудхон отасининг соғлиги "муттасил яхшиланиб бораётгани" ва яқинлари билан "мулоқот қилаётганини" айтмоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG