Линклар

logo-print

ХВЖ раҳбари Украинадаги вазиятдан ташвишда


ХВЖ раҳбари Кристин Лагард.

ХВЖ раҳбари Кристин Лагард.

Халқаро валюта жамғармаси ислоҳотларнинг оқсаши ва коррупция туфайли Украина билан ҳамкорликни тўхтатиши мумкин. Бу ҳақда ХВЖ раҳбари Кристин Лагард 10 февраль кунги баёнотида билдирди.

Лагардга кўра, Украина ваъда қилинган ислоҳотларни амалга ошириши ва коррупцияни битириши лозим, акс ҳолда, ХВЖ дастагидан маҳрум бўлиши мумкин.

ХВЖ раҳбари Украина ўзининг яқин тарихидаги қониқарсиз иқтисодий сиёсатига қайтиши мумкинлигини қўшимча қилди.

Халқаро валюта жамғармаси Украина учун асосий молия манбаидир. Ташкилот Украинага 17,5 миллиард долларлик ёрдам дастурини ваъда қилган ҳамда бунинг эвазига Киевдан қатор ислоҳотлар ўтказиш ва коррупцияга қарши курашишни талаб қилган.

Уч кун муқаддам Украина молия вазири Наталья Яресько Халқаро валюта жамғармаси молия вазири тўсатдан истеъфога кетиши ортидан Яценюк ҳукумати ҳокимият тепасида қолиш-қолмаслиги аниқ бўлмагунича ҳамкорликни тўхтатиб қўйганини маълум қилганди.

XS
SM
MD
LG