Линклар

logo-print

Тожикистонда конституцияга ўзгартиш киритиш бўйича референдум май ойида ўтказилади


Референдум санаси Тожикистон парламентининг 10 февралдаги мажлисида эълон қилинди.

Референдум санаси Тожикистон парламентининг 10 февралдаги мажлисида эълон қилинди.

Тожикистонда мамлакат конституциясига киритилажак ўзгартишлар бўйича референдум шу йилнинг 22 майига белгиланди. Умумхалқ референдуми санаси Тожикистон парламенти қуйи палатасининг чоршанба кунги мажлисида эълон қилинди.

Тожикистоннинг амалдаги конституциясига мувофиқ, Имомали Раҳмон 2020 йилдаги президент сайловида иштирок этолмайди. Бироқ референдумда конституцияга ўзгартиш киритилса, у чекланмаган миқдорда президентликка номзодини кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлади.

Конституцияга киритилажак ўзгартишлар давлат раҳбари лавозими учун номзодлар ёшини 35 ёшдан 30 ёшга туширишни ҳам кўзда тутади. Ўзгартишлар қабул қилинса, бу Имомали Раҳмоннинг катта ўғли Рустам Имомалига 2020 йилда ўтажак президент сайловига ўз номзодини қўйиш учун имконият яратади.

Ўтган ҳафта Тожикистон Конституциявий суди мамлакат конституциясига тузатишлар киритиш лойиҳасини “қонунчиликка мувофиқ” деб топган ва бу референдум учун йўл очганди.

XS
SM
MD
LG