Линклар

logo-print

НАТО вакиллари шарқий қанотни мустаҳкамламоқчи


НАТО бош котиби Йенс Столтенберг.

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг.

НАТОга аъзо мамлакатлар мудофаа вазирлари шарқий қанотни мустаҳкамлаш бўйича режани маъқулладилар.

НАТО бош котиби Йенс Столтенбергга кўра, Россияга чегарадош Польша ва бошқа иттифоқчи мамлакатларда янги бўлинмалар ташкил этилиши Москва учун “очиқ сигнал” бўлади, бўлинмаларнинг кўп миллатли таркиби эса НАТОнинг бир аъзосига ҳужум бутун блокка ҳужум сифатида қабул қилинишини кўрсатади.

Столтенберг янги бўлинмалар Шарқий Европадаги аъзо давлатлар орасида кўчиб туриши ва бир жойда муқим қолмаслигини билдирди.

НАТО шарқий қанотда ҳарбий техникани кўпайтириш ва янги инфратузилма барпо қилиш каби бошқа қўшимча чораларни ҳам кўриб чиқмоқда.

Бу масалалар бўйича қандай якуний қарор олингани ҳозирча маълум эмас.

Қўшимча кучларни жалб қилиш Украинадаги бўҳрон ва Қримнинг Россия томонидан аннексия қилинишига нисбатан НАТОнинг жавоб чораларидан бир қисми бўлиб ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG