Линклар

logo-print

Россия Сурияда ўт очишни 1 мартдан тўхтатишни таклиф қилмоқда


Ҳужумларга нишон бўлаётган Ҳалаб шаҳри манзараларидан бири (2016 йил 10 февралида олинган сурат).

Ҳужумларга нишон бўлаётган Ҳалаб шаҳри манзараларидан бири (2016 йил 10 февралида олинган сурат).

АҚШ мулозимлари Москва Сурияда 1 мартдан оташкесим қарори олиш таклифини ўртага ташлагани, бироқ Вашингтон ўт очишни зудлик билан тўхтатишни талаб қилаётганини айтмоқдалар.

Исми очиқланмаган америкалик мулозимлардан бири 10 февраль куни Associated Press агентлигига Оқ уй Россиянинг дастагини олаётган президент Башар Ассад кучлари оташкесимгача бўлган бу уч ҳафтани маълум ҳудудларни ўз тасарруфига қайтариш қасдида мухолифатчиларга ҳужум уюштириш учун фойдаланади, деган фикрда эканини билдирган.

АҚШ мулозимлари Сурияда зудлик билан ўт очишни тўхтатиш ва қамалда қолган шаҳарларга инсонпарварлик ёрдами етказиб бериш учун йўл очишни талаб қилмоқдалар.

Сўнгги пайтларда Сурия ҳукумат кучлари эгаллаб олган ҳудудларнинг катта қисми Туркия, АҚШ ва бошқа ғарб мамлакатлари дастаклаётган қуролли мухолифатчиларнинг назорати остида эди.

10 февраль куни Россиянинг БМТдаги элчиси Виталий Чуркин Россия ва АҚШ Мюнхенда Сурияда ўт очишни тўхтатиш ҳақида “ўта муҳим” музокаралар ўтказишини билдирган.

11 февраль куни Мюнхенда Сурияни дастаклаш халқаро гуруҳининг учрашуви бўлиб ўтиши, унда АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва яна 20 мамлакат ташқи ишлар вазирлари, шу жумладан, Россия бош дипломати Сергей Лавров иштирок этиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG