Линклар

logo-print

Москва шаҳар суди 9 февраль куни ўзбекистонлик 32 ёшли Баҳодир Сайдуллаев ва 26 ёшли Обид Абдураҳимов иши бўйича ҳукм чиқарди. Сайдуллаев ёлланма қотилликни уюштириш, Абдураҳимов эса ёлланма қотилликда айбланган.

Маҳкама жараёнида аниқланишича, 2014 йил сентябрида Сайдуллаев рашк туфайли собиқ хотинининг танишини ўлдиртирмоқчи бўлган. Шу мақсадда у юртдоши бўлган Абдураҳимов билан учрашиб, рақибини йўқ қилиш учун унга 10 минг АҚШ доллари таклиф қилган.

2014 йил 3 октябрида Абдураҳимов айтилган кишини Плюшчев кўчасида пичоқлаган. Олинган жароҳат туфайли қурбон ўша жойнинг ўзида жон берган.

Абдураҳимов жиноятдан икки ҳафта ўтгач ушланган. Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида эса 2015 йилнинг 1 сентябрида Сайдуллаев ҳам қўлга олинган.

Москва шаҳар суди Баҳодир Сайдуллаевни 17 йилга, Обид Абдураҳимовни эса 15 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум қилган.

XS
SM
MD
LG