Линклар

Ўзбек мардикорлари Россияни тарк этишда давом этмоқда, лекин суръат бироз пасайди


Россияда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик муҳожирлар сонининг қисқариш суръати 2015 йилнинг ноябрь ва декабрь ойларига солиштирганда секинлашгани кузатилмоқда.

Россия Федерал миграция хизматига таяниб, берилаётган хабарга кўра, жорий йилнинг январь ойида ўзбекистонлик муҳожирлар сони қисқаришда давом этган, лекин бу кўрсаткич 1 фоизни ташкил этган. 2015 йил охирида ўзбекистонлик мардикорлар сони 17 фоизга қисқаргани айтилган эди.

Россиядаги иқтисодий инқироз оқибатида мардикорларнинг мамлакатдан чиқиб кетиши ўзбек муҳожирлари сонининг ҳам қисқаришига сабаб бўлмоқда.

Февраль ойи бошида янгиланган маълумотларга кўра, Россияда 1,78 миллион Ўзбекистон фуқароси қолмоқда.

Ўтган йил бошида Россияда расман қайддан ўтган ўзбекистонликлар сони 2 миллиондан ошиқни ташкил этган. Лекин мустақил манбалар тахминига кўра, норасмий рақамлар бир неча баробарга кўпроқ бўлиши мумкин.

XS
SM
MD
LG