Линклар

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Тошкентдаги НАТО вакилини қабул қилди


Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов НАТОнинг Марказий Осиё давлатлари билан ишлаш бюросининг Тошкентдаги янги раҳбари Розарио Пульизини қабул қилди.

10 февраль кунги учрашувда Ўзбекистон ва НАТО ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорлик дастурларини амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди, дейилади ташқи ишлар вазирлиги хабарномасида.

Томонлар халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалр бўйича фикр алмашди, дейилади қисқа хабарномада.

Розарио Пульизи Тошкентдаги НАТО бюроси раҳбарлигига яқинда тайинланди.

НАТОнинг Тошкентдаги ваколатхонаси 2014 йилнинг май ойида очилган эди. Мазкур идора дипломатик миссия доирасида ташкилотнинг Марказий Осиё давлатлари билан алоқаларни мустаҳкамлашга доир фаолиятни амалга оширади.

XS
SM
MD
LG