Линклар

logo-print

Асакадаги GM Uzbekistan заводида газ баллон ускунаси ўрнатилган Lacetti автомобиллари конвейерга қўйилмоқда. Автозаводнинг Facebook саҳифасида айтилишича, сиқилган газга мўлжалланган баллон ускуналари ўрнатилган машиналарни серияли равишда заводдан чиқариш бўйича 2015 йил декабрида бошланган дастур якунланган.

Мазкур дастур доирасида GM Korea ва Италиянинг Landi Renzo ширкатлари газ баллонларини Lacetti машинасига мослаштириш ишлари амалга оширилган ва газ баллон ускуналари эҳтиёт қисмлари синовдан ўтказилган.

GM Uzbekistan заводи газ баллон ускуналарини Италиянинг Faber ҳамда “Ўзавто-Ланди Рензо” Ўзбекистон-Италия қўшма корхонасидан сотиб олиши айтилмоқда.

Газ баллонлик Lacetti машиналари бензин баки ва баллонлардаги ёнилғи ёрдамида жами 1130 километргача, жумладан 850 километр бензинда ва 280 километр сиқилган газда, йўл юриши мумкинлиги айтилмоқда. Газнинг ўзида машина тезлиги соатига 90 километрни ташкил этса 280 километр йўлни босиб ўтади.

Ҳозирча, газ баллони Lacetti машинаси нархига қанчалик таъсир этиш айтилгани йўқ.

XS
SM
MD
LG