Линклар

Россия Сурияда сулҳ ўрнатиш "шарт-шароитларини" муҳокама этишга тайёрлигини билдирди


Россия Германияда Сурия бўҳронига бағишланган мазокаралар олдидан Сурияда ўт очишни тўхтатиш имкониятларини муҳокама этишга тайёрлигини билдирди.

Ташқи ишлар вазири Геннадий Гатилов Мюнхенда 11 февраль куни бошланаётган музокаралар чоғида Россия томони эҳтимолий сулҳ “шарт-шароитларини” муҳокама қилишга тайёр, дея баён қилди.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Мюнхенда 17 давлат иштирокида ўтадиган Сурия контакт гуруҳи йиғинига раислик қилишади.

Кремль матубот котиби Дмитрий Песков, айни пайтда, Россия 1 мартда Сурияда сулҳ ўрнатилиши таклифи билан чиққани тўғрисидаги хабарларни миш-миш, дея рад қилди.

Ўтган ҳафта Женевада Сурия ҳукумати ва мухолифати вакиллари ўртасидаги тинчлик музокаралари муваффақиятсизликка учради.

XS
SM
MD
LG