Линклар

Россия бир ҳафта ичида Сурияда 1900 нишонни ҳаводан ўққа тутганини айтмоқда


Сурия ҳукумат кучлари Россия ҳаво ҳужумлари ёрдамида Алеппо шаҳрини ишғол этиш уринишларини давом эттирмоқда.

Сурия ҳукумат кучлари Россия ҳаво ҳужумлари ёрдамида Алеппо шаҳрини ишғол этиш уринишларини давом эттирмоқда.

Россия ўтган бир ҳафта давомида Сурияда 1900 нишонни ҳаводан ўққан тутганини айтмоқда. Мудофаа вазирлигининг 11 февраль куни баён қилишича, ҳаво ҳужумлари Алеппо, Латакия, Ҳама, Дайр аз-Зор, Дараа, Ҳомс, Ҳасака ва Раққадаги нишонларга теккан.

Россия Мудофаа вазирлиги ўз зарбалари Алеппонинг аҳоли яшайдиган минтақаларини нишонга олгани тўғрисидаги айбловларни рад этди ва шаҳардаги иккита шифохонанинг вайрон этилиши учун масъулиятни ўз зиммасига олишдан бош тортди.

Сурия ҳукумат кучлари Россия ҳаво ҳужумлари ёрдамида Алеппо шаҳрининг исёнчилар назоратида қолаётган минтақаларини ишғол этиш уринишларини давом эттирмоқда.

Халқаро Қизил Хоч қўмитасига кўра, кейинги кунларда жанглар кўламининг ошгани бутун вилоят бўялаб яна 50 минг кишининг ўз жойларини ташлаб кетишига олиб келган. Шаҳарда гуманитар вазият кескин ёмонлашишда давом этмоқда ва ёрдам етказиш йўллари узилмоқда.

XS
SM
MD
LG