Линклар

logo-print

Ўзбек жамиятининг гейларга муносабатини ўзгартириш мумкинми?


Каримов гейлар ҳақида гапира туриб¸ уларнинг "мана шу ерида бир нарса бузилган"¸ деб бошини кўрсатди.

Каримов гейлар ҳақида гапира туриб¸ уларнинг "мана шу ерида бир нарса бузилган"¸ деб бошини кўрсатди.

Ўтган ҳафта Ислом Каримов¸ гейликни “бемаза Ғарб маданияти”га оид ëт ҳодиса¸ гейларни эса¸ Худо ақлини олган носоғлом одамлар деб атади.

Айни пайтда Каримовнинг бундай баҳоси¸ социологлар фикрича¸ ўзбек жамиятида жинсий озчиликка нисбатан мавжуд муносабатнинг нисбатан мўътадил кўриниши ва умумиятла жамият бу тоифа одамларга нисбатан ниҳоятда тоқатсиз бўлиб бормоқда.

21-асрда¸ дунëвий¸ демократик ва адолатли жамият қуришни иддао қилаëтган Ўзбекистонда бундай тоқатсизликка қандай барҳам бериш мумкин?

“Қурултой”да қатнашган руҳшунос олим Маҳмуджон Йўлдошев¸ “Ижтимоий сўров” марказининг етакчи таҳлилчиси Марат Ҳожимуҳаммедов¸ блоггер Қанат Одил ва ўзини теолог мутахассис деб таништирган Тимур Олимовлар ана шу савол атрофида мулоҳаза юритдилар.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ўтган ҳафта Тошкент вилояти халқ депутатлари кенгаши йиғинида сўзлаган нутқида гейларни танқид қилиб, уларни руҳан соғлом бўлмаган одамларга чиқарди.

"Агар эркак бошқа эркак билан яшаса, ёки аёл бошқа аёл билан яшаса, мен ўйлайманки, сизларга кўрсатаётганим мана бу ерида нимадир нотўғри ёки ўзгарган бўлиши керак", деди бошига қўлини қўйиб Каримов.

"Ижтимоий сўров" марказининг етакчи таҳлилчиси Марат Ҳожимуҳаммедов¸ ўзи ўтказган сўров хулосаларига таяниб туриб¸ ўзбек жамиятининг гейларга нисбатан муносабати Каримовникига уйқаш эканини билдирди.

Марат Ҳожимуҳаммедов ўзбек жамиятининг жинсий озчиликка нисбатан муносабатини “салбий” деб баҳолади ва буни ўзбек жамиятида чуқур илдиз отган исломий ақидалар¸ шунингдек¸ оила қадриятлари билан изоҳлади.

“Бу нарсада ўзбеклар муносабати салбий бўлган ва шундай қолади”¸ деди жумладан социолог олим.

Тимур Олимов¸ давра суҳбатида ўзбек жамиятида асрлар давомида ҳукм суриб келган салбий муносабатни тамсил қилди ва жинсий озчиликни исломий ақидалардан келиб чиқиб¸ камида қолган жамиятдан иҳоталаш лозим¸ деган иддаони ўртага қўйди.

Маҳмуджон Йўлдошев ва Қанат Одил¸ жинсий озчиликка нисбатан салбий муносабатнинг Россия телеканаллари таъсирида агрессиялашуви кузатилаëтгани ва бунинг хавфли эканини қайд этишди.

Бу мутахассислар¸ “бугун Ўзбекистонда демократик¸ эркин жамият қуриш жараëни бораëтган экан¸ жамият ўзини ана шу озчиликка нисбатан бағрикенг бўлишга¸ уларга шахс сифатида қараб¸ улар ҳаққини ҳам ҳурмат қилишга ўрганиши керак. Ҳар қандай демократиянинг асоси¸ тамал тоши шундай қадриятгақурилади”¸ деган фикрда собит турдилар.

“Қурултой” давра суҳбатини қуйида тинглашингиз мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG