Линклар

logo-print

Ироқ бош вазири курдларни мустақиллик режасидан воз кечишга чақирди


Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Абодий Берлиндаги матбуот анжуманида, 2016 йил 11 феврали.

Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Абодий Берлиндаги матбуот анжуманида, 2016 йил 11 феврали.

Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Абодий Курд мухтор районини мустақилликка эришиш режасидан воз кечишга чақирди.

“Курдистон Ироқсиз ривожланмайди, Ироқ эса яхлитлигича қолиши лозим”, деди ал-Абодий пайшанба куни Берлинда Германия канцлери Ангела Меркель билан учрашганидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида.

Ироқлик курдлар раҳбари Масъуд Барзоний ўтган ҳафта курд давлатини ташкил қилиш бўйича референдум ўтказиш вақти келганини билдирганди. Нефть нархининг тушиши ортидан минтақа шу кунда оғир иқтисодий муаммоларга дуч келмоқда. Курдистонда ойлик маошлар қисқариши ва тўланмаслигидан норозилик тобора ошиб бормоқда. Шу ой у ерда полициячилар ва шифокорлар иш ташлаган.

“Ироқнинг нефть сотишдан тушган даромади икки йил аввалги вазият билан солиштирганда 15 фоизга пасайди. Бу сезиларли пасайишдир, шунинг учун ҳам биз катта қийинчиликларга дуч келаяпмиз”, дея билдирди Ироқ бош вазири.

Германия канцлери Ангела Меркель инфратузилма объектларини қуриш орқали Ироқ иқтисодиётига кўмак бериш мақсадида бу мамлакатга тақрибан 500 миллион евро кредит берилиши ҳақида эълон қилди.

XS
SM
MD
LG