Линклар

logo-print

Медведев муҳтамал жаҳон урушидан огоҳлантирди


Россия бош вазири Дмитрий Медведев.

Россия бош вазири Дмитрий Медведев.

Россия бош вазири Дмитрий Медведев Суриядаги тўқнашувга ечим топилмаса ёхуд АҚШ ва араб мамлакатларининг қуруқликдаги кучлари Сурия урушига жалб этиладиган бўлса, бу доимий уруш ёки “жаҳон уруши”га айланиб кетиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Мюнхенда чиқадиган Handelsblatt газетасига 11 февраль куни берган суҳбатида Медведев Вашингтон ва Москва Сурияда ўт очишни тўхтатиш мақсадида жанг қилаётган томонларнинг барчасига босим ўтказиш учун ўз таъсиридан фойдаланиши лозим, дея билдирди.

Россия бош вазири, агар Саудия Арабистони кучлари Сурияда АҚШ бошчилигида амалга оширилаётган қуруқликдаги амалиётларга қўшиладиган бўлса, у Афғонистон ва бошқа кўп мамлакатларда бўлгани каби доимий урушга айланиб кетиши мумкинлигидан баҳс этди.

Медведев Қўшма Штатлар ва араб ўлкалари Суриядаги можаро ичига чуқурроқ киришдан олдин яхшилаб ўйлаб кўришлари лозимлиги ва “янги жаҳон урушини авж олдириш ўрнига барча томонлар музокара столига ўтиришга мажбур қилиниши керак”лигини таъкидлади.

Сурияда ўтган йилнинг сентябрь ойидан бери ҳаво зарбалари бериб келаётган Россия ўз иттифоқчиси президент Башар Ассад қўшинларига кўмак кўрсатиш мақсадида яқиндан буён Ҳалаб шаҳри атрофини бомбалаб келаётир. АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция ҳам Сурияда ҳаво амалиётлари ўтказиб келади.

XS
SM
MD
LG