Линклар

Сурияни дастаклаш гуруҳи оташкесим ҳақида келишувга эришди


АҚШ Давлат котиби Жон Керри (ў) ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Мюнхендаги матбуот анжуманида, 2016 йил 12 феврали.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри (ў) ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Мюнхендаги матбуот анжуманида, 2016 йил 12 феврали.

Таркибига ўн етти давлат, БМТ ва Араб мамлакатлари вакиллари кирган Сурияни дастаклаш гуруҳи аъзолари бу мамлакатда бир ҳафтадан кейин оташкесим жорий қилиш ҳақида ўзаро келишиб олдилар. Бу ҳақда Россия, Эрон, Туркия, Саудий Арабистони ва бошқа мамлакатлардан бўлган ҳамкасблари билан Мюнхенда беш соатдан кўпроқ музокара олиб борган АҚШ давлат котиби Жон Керри жумага ўтар кечаси билдирди.

Керрига кўра, музокараларда Суриянинг қамалда қолган шаҳар ва қишлоқларидаги аҳолига инсонпарварлик ёрдами етказиб бериш кўламини кенгайтириш ва тезлаштириш ҳақида ҳам келишувга эришилган.

Бу келишув БМТ ҳомийлигида ўтаётган ва ўтган ҳафтада тўхтаб қолган Сурия бўйича тинчлик музокараларининг қайта бошланишига туртки бўлиши мумкин.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга кўра, АҚШ ва Россия раислигидаги ишчи гуруҳ бир ҳафта ичида сулҳ битимига оид деталларни ўзаро мувофиқлаштиради. Бироқ, айрим таҳлилчиларга кўра, битимни ҳаётга татбиқ этишнинг кечиктирилиши Россия томонидан дастакланаётган Сурия ҳукумати кучларига исёнчиларга қарши ҳужумларни давом эттириш имкониятини беради.

Вашингтон Сурияда ўт очишни зудлик билан тўхтатишни талаб қилган, Москва эса оташкесим санасини 1 мартга кўчиришни истаётган эди.

XS
SM
MD
LG