Линклар

Ўзбекистон ва Қирғизистон 140 минг тонна маъданли ўғит етказиб бериш ҳақида шартнома имзолади. Бу ҳақда Қирғизистон бош вазири Темир Сариев мамлакат парламентининг 11 февраль кунги мажлисида маълум қилди.

Қирғизистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Турдуназир Бекбоевга кўра, мамлакатнинг ўғитга эҳтиёжи 200 минг тоннани ташкил этади, Ўзбекистон билан эса 140 минг тоннага шартнома тузилган.

“Бу азотли ўғитлар ва карбамидлардир. Азотлилар 16,5 сўмдан, карбамидлар эса 19 сўмдан”, деди вазир.

Қирғизистонда бугунги кунда 1 АҚШ доллари 74,5 сўмга тенг.

XS
SM
MD
LG