Линклар

Хорижда нобиометрик паспорт билан юрган ўзбекистонликларга “Ватанга қайтиш сертификати” олиш тартиби бекор қилинди.

Эндиликда хориждаги Ўзбекистон фуқаролари 2018 йилнинг 1 июлигача эски паспорт билан мамлакатга қайтишлари мумкин.

Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчихонасидан олинган маълумотга кўра, бу ҳақда беш кун аввал Тошкентдан махсус йўриқнома олинган.

Душанбедаги Ўзбекистон элчихонаси ёйинлаган нотага кўра, агар Ўзбекистон фуқароси нобиометрик паспортининг яроқлилик муддати ўтиб кетмаган бўлса, шу паспортдан юртга қайтиш учун ҳужжат сифатида фойдаланиши мумкин.

Ўзбекистондан чиқиш учун эса фуқаролар биометрик паспортга эга бўлишлари шарт.

Ўзбек элчихонаси Тожикистоннинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларини бу маълумотни ўз давлатининг тегишли идораларига етказиб қўйишни илтимос қилган.

XS
SM
MD
LG