Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:31

Қизилқумни қор қоплади


Ўзбекистонда бирданига иссиқ ҳавонинг совиши ва қор ёғиши ортидан ҳатто мамлакатнинг энг жазирама нуқталаридан бўлган Қизилқум саҳросини ҳам қор қоплади.

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси сайтида эълон қилинган "Жайрон" экомаркази ходими Анна Тен томонидан олинган суратда Қизилқумдаги дарахтлар оппоқ қорга буркангани акс этган.

Январь ойида бутун Ўзбекистон бўйлаб, иссиқ оби ҳаво кузатилган ва кўплаб жойларда мевали дарахтлар гуллашни бошлаган эди.

Мамлакатнинг жануб ҳудудлари, жумладан, Сурхондарёда ҳаво ҳарорати +24, +27 даражани ташкил этди.

“Ўзгидромет” маълумотига кўра, қишнинг чилласида бу каби иссиқ бўлиши 4-5 йилда бир марта кузатилади.

Жорий ҳафтада мамлакатнинг аксар ҳудудларида ёққан қор гуллай бошлаган мевалари дарахтлар учун совуқ уриш хавфини юзага келтирди.

Самарқанддан олинган суратларда гуллаган дарахтларни қор босгани акс этган.

XS
SM
MD
LG