Линклар

Тошкент кинотеатрлари Deadpool фильмини намойиш қилишдан бош тортди


Тошкентдаги кинотеатрлар Тим Миллернинг фантастика жанрида суратга олинган "Дэдпул" (Deadpool) жангари фильмини намойиш қилишдан бош тортди.

Sputnik нашри маълумотига кўра, пойтахтдаги камида бешта кинотеатрлар "юқори"дан ҳеч қандай кўрсатма бўлмагани ва ўз хоҳиши билан ушбу фильмдан воз кечгани ҳақида маълум қилган.

MegaCinema кинотеатри ушбу фильм ўзбек жамиятининг этикавий нормаларига мос бўлмагани учун фильмни намойиш қилмаслигини билдирган.

"Ўзбеккино" қайси фильмни намойиш қилишни кинотеатрларнинг ўзлари ҳал қилишини таъкидлаяпти.

"Дэдпул" фильми фақат ёши катталар учун мўлжалланган. Аҳлоқий нормаларга жавоб бермаслик даъвоси билан Хитойда ҳам ушбу фильм намойиши тақиқланган.

9 февраль куни тақдимоти ўтказилган "Дэдпул" фильми 11 февралдан кинопрокатга чиқарилди.

XS
SM
MD
LG