Линклар

logo-print

Украиналик фаоллар Закарпатия вилоятида Россия рақамлари билан келаётган юк машиналари йўлини тўсиш бўйича муддатсиз акция бошлади.

«Укринформ» нашри маълумотига кўра, ўнлаб одам, жумладан, Донбассдаги украин армияси тадбирлари иштирокчилари чегара постидан 5 километр узоқликдаги Нижние Ворота қишлоғи ҳудудидан ўтувчи йўлни тўсиб қўйишган.

Акция тинч ўтаётгани, атрофда полиция ходимлари кўплиги хабар қилинди.

Акция иштирокчилари Украина ҳукуматидан Россия билан савдо қилишни тўхтатишни талаб қилаяпти. Норозилар яна Украина ҳудудида россиялик тадбиркорлар фаолиятини чеклашни ҳам талаб қилишмоқда.

Ўтган йилнинг сентябрь ойида украиналик фаоллар Россия аннексия қилган Қримга кетаётган юк машиналари йўлини тўсишган эди. Ноябрь ойига келиб Украина ҳукумати Қрим чегараси орқали юк ташилишини тақиқлаб қўйди.

XS
SM
MD
LG