Линклар

Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳридаги 64/48 сонли қамоқхонасида 17 йилдан буён жазо ўтаётган 44 яшар Достон Абдураҳмонов вафот этди.

Бу ҳақда қамоқхона маъмурияти кеча марҳумнинг оила аъзоларига хабар қилди.

Вазиятдан хабардор Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромов Абдураҳмоновнинг тириклигида бир неча бор қийноққа учраганини айтиб, унинг ўлимига ҳам қийноқ сабаб бўлганини иддао қилади.

“Ҳизб ут таҳрир” диний оқимига аъзоликда айбланган Достон Абдураҳмонов 1999 йилда Жиноят кодексининг 159- ва 244- моддаларига кўра 9 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

Абдураҳмонов 2008 йилда озодликка чиқиши керак эди. Лекин у қамоқда уч марта раскрутка қилинган ва яна унинг муддатига 9 йил қўшиб берилган.

XS
SM
MD
LG