Линклар

Дмитрий Тихонов Ўзбекистонни тарк этди


 Ҳуқуқ ҳимоячиси Дмитрий Тихонов

Ҳуқуқ ҳимоячиси Дмитрий Тихонов

Ангренлик ҳуқуқ ҳимоячиси Дмитрий Тихонов Ўзбекистонни тарк этди.

Бу ҳақда Озодликка ўзи маълум қилган Тихонов ҳозирда қайси давлатда эканини ошкор қила олмаслигини айтди.

Тихонов Ўзбекистонни тарк этишига ўзига нисбатан милиция ходимлари тарафидан таъқибларнинг кучайгани сабаб бўлганини билдирди.

Дмитрий унга нисбатан тазйиқнинг кучайгани сабабини ўтган йилги пахта мавсумида ангренлик минглаб ишчи хизматчиларнинг мажбурий тарзда пахта теримига жалб қилинаётганини мониторинг қилгани билан боғлайди.

Ҳуқуқ фаоли сўнгги йилларда Ангрен шаҳри ва Тошкент вилоятида мустақил равишда инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланиб келган.

Дмитрий Тихонов 2015 йилги пахта мавсумида ҳукумат одамларни мажбуран далага чиқараётгани ҳолатларини ёритгани ортидан маъмурий ҳуқуқбузарликда айбланиб, судга тортилган эди. Ўшанда номаълум вазиятларда фаолнинг Ангрендаги уйи ёниб кетган эди.

XS
SM
MD
LG