Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:18

АҚШ разведкаси: Россия Толибонга кўмак бермоқда


Россия Афғонистондаги Толибон гуруҳи билан алоқаларни мустаҳкамлаб, унга кўмак бермоқда.

Бу ҳақда АҚШ разведка хизматларининг исми очиқланмаслигини истаган мулозими Associated Press агентлигига маълум қилган.

Мулозимнинг таъкидича, ўтган йил Толибон гуруҳлари Афғонистон шимолидаги Қундуз вилоятини қисқа вақт ишғол қилиши пайти Россиянинг қўллаб-қувватлови остида ҳаракат қилган.

“Руслар Толибонга ИДга қарши жанг қилиш учун пул ва қурол берган”, - деб айтган АҚШ разведка ҳизматлари мулозими.

Associated Press агенлиги манбаси Москва Толибонга кўмак бериб, ўз олдига Қобулдаги америкапараст ҳукуматни яксон қилишни мақсад қилиб қўйганини назардан қочирмаган.

XS
SM
MD
LG