Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:31

Ўзбекистонда спиртли ичимлик ҳаридорларидан паспорт кўрсатиш талаб этилади


Ўзбекистонда спиртли ичимликлар билан савдо қилувчи дўкон сотувчилари 20 ёшдан кичик кўринган харидорлардан ёшини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатишни талаб қилиши керак.

Бу ҳақдаги йўриқномани Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ишлаб чиққан.

Агар ёш кўринган ҳаридорнинг ҳужжати бўлмаса, унга спиртли маҳсулот сотилмаслиги шарт қилиб қўйилди.

Шунингдек, спиртли ичимликлар ва тамаки махсулотларини савдо автоматлари орқали сотиш ҳам тақиқланди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мулозимлари ёшларни спиртли ичимлик истеъмоли ва кашандаликдан ҳимоялаш мақсадида шундай амалга қўл урганликларини айтишмоқда.

XS
SM
MD
LG