Линклар

logo-print

БМТ: Ўтган йил Афғонистонда зўравонликлар кўлами янада кучайди


Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маълум қилишича, 2015 йил давомида Афғонистондаги зўравонликларда 11 мингдан зиёд оддий фуқаро ҳалок бўлди ёки жароҳат олди.

Бу ташкилот ҳисобот юрита бошлаган 2009 йилдан буён энг ёмон кўрсаткичдир.

14 февраль куни чиқарган ҳисоботида БМТ одддий фуқаролар орасида ўлганлар адади 2014 йилга нисбатан 4 фоизга ортиб, 3.545 кишини ташкил этганини билдирди.

Улардан 25 фоизи болалар ва 10 фоизи аёллардир.

Ҳисоботда таъкидланишича, фуқаролар орасида талофотнинг ортишига "асосий сабаб" жанглар ва террор ҳужумларининг шаҳарларда юз берганидир.

XS
SM
MD
LG