Линклар

Кремль матбуот хизматининг 14 февраль куни тарқатган хабарига кўра, АҚШ томонининг ташаббуси билан Россия ва АҚШ президентлари ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди.

Президентлар Владимир Путин ва Барак Обама Суриядаги бўҳронни бартараф этиш ва Украинадаги вазиятни муҳокама қилдилар.

Хабарда айтилишича, икки мамлакат раҳбари Суриядаги инқироз бўйича Мюнхенда 11-12 февралда бўлиб ўтган йиғин натижаларини ижобий баҳолади.

Россия президенти "террорга қарши ягона жабҳа яратиш зарурлигига яна эътибор қаратди", дея хабар берди Кремль маъмурияти.

Кремль матбуот хизматининг таъкидлашича, Украина ҳақида гапираркан, Владимир Путин расмий Киевнинг Минск шартномасини бажариш йўлида амалий қадамлар ташлашига умид билдирди.

Украина президенти Петро Порошенко, шанба куни Мюнхенда бўлиб ўтган хавфсизликанжуманида чиқиш қиларкан, Путинни Украинага қарши агрессияда айблади.

Порошенко сўзларига кўра, Донбасда ҳеч қанақа фуқаролар уруши йўқ, гап Кремль агрессияси ва Москва инкор этаётган Россия ҳарбийларининг Украина ҳудуга жойлашиб олгани ҳақида бормоқда.

Порошенко ҳам Россияни Минск шартномаси бўйича олган мажбуриятларини бажаришга чақирди.

XS
SM
MD
LG