Линклар

OzodNazar: “Мени уюшмадан Абдулла Қаҳҳорни кўчирмачи деганим учун ҳайдашди”


Ёзувчи Ўктам Ҳакимали

Ёзувчи Ўктам Ҳакимали

Ёзувчилар уюшмасидан мухолифатчи шоир Муҳаммад Солиҳнинг ёки Каримовнинг ашаддий танқидчиси, шоир Юсуф Жуманинг чиқарганларини тушуниш-тушунтириш мумкин. Лекин Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Давронда нима айб? Уни нега ҳайдашди? Бу саволни уюшмадан ҳайдалган яна бир ёзувчи Ўктам Ҳакималига бердик.

OzodNazarнинг бугунги меҳмони ўзи ҳақда ziyouz.uz сайти берган қуйидаги маълумотни тасдиқлади:

Ўктам Ҳакимали (Ҳакималиев) 1939 йили Тошкент вилоятининг Номданак қишлоғида туғилган. Тошкент театр ва рассомчилик институтининг актёрлик бўлимини тамомлаган (1965). Унинг илк қиссаси «Кичик хонадон» номи билан 1976 йили «Шарқ юлдузи» журналида босилган. Унинг «Ҳадемай баҳор келади» (1977), «Навбаҳор» (1980), «Покликдан кейинги умр» (2007), «Номаълум қуш» (2008), «Ҳасрат» (2003) каби асарлари чоп этилган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG