Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:02

Ўзбек санъаткорлари #BoburDay ҳештегини жаҳон трендига айлантирмоқчи


Актриса Дилноза Кубаева
Актриса Дилноза Кубаева

14 февралда Ўзбекистонда "Авлиё Валентин куни" муносабати билан ташкиллаштириладиган "Севишганлар куни" номли концертлар тўхтатилиши баробарида Twitter микроблоглар хизматининг ўзбекистонлик фаол фойдаланувчилари #BoburDay ҳештегини жаҳон трендига айлантириш ҳаракатига тушдилар.

Шоир ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 533 йиллигига бағишланган #BoburDay ҳештегини ўзбек санъаткорлари ҳам қўллаб-қувватламоқда.

Ушбу акцияда иштирок этмоқчи бўлганлар, Twitter фаоллари #BoburDay ҳештегини ишлатган ҳолда пост қолдиришлари мумкин.

Аввалроқ хонанда Лола Бобур таваллуд топган сана муносабати билан Тошкент кўчаларида ўзига хос акция ўтказиб, #BoburDay ҳештегини реклама қилган эди.

Айни пайтда Ўзбекистондаги олий ва ўрта таълим муассасаларида талабаю ўқувчилар "Авлиё Валинтин куни"ни нишонлашнинг оқибатларидан огоҳлантирилмоқда.

Сўнгги йилларда ўзбекистонлик ёшлар орасида "Авлиё Валентин куни"ни нишонлаш ананага айланди.

Бундан ўн етти аср муқаддам қадимги римликларнинг мажусий байрамларидан бири бўлган бу байрам “маънавий севги” ифодаси ўлароқ ҳар йили 14 февраль куни нишонланиб келинади.

XS
SM
MD
LG