Линклар

Ўзбекистон халқ хофизи Ўлмас Саиджонов вафот этди


Ўлмас Саиджонов.

Ўлмас Саиджонов.

Ўзбекистон халқ хофизи Ўлмас Саиджонов 13 февраль куни 65 ёшида вафот этди.

Бу ҳақда Тошкентдаги Бадиий жамоалар бирлашмаси (собиқ Филармония) матбуот котиби Музаффарбек Дурдиев матбуотга якшанба куни маълумот берган.

Хабарда айтилишича, Ўлмас Саиджонов 14 феврал куни Тошкентнинг Минор кабристонига дафн этилган.

1951 йилнинг 10 январида Китоб туманида туғилган Ўлмас Саиджонов Қарши давлат педагогика институти ҳамда Тошкент давлат ирригация ва мелиорация институтини тамомлаганига қарамай, 1969 йилда ёш ижрочилар республика кўрик-танловида ғолиб чиққанидан сўнг ўз умрини санъатга бағишлади.

Ҳофизнинг "Суратинг", "Ошиқ бўлибман", "Гулузорим","Жонон бўламан деб" каби кўплаб қўшиқлари санъат мухлислари қалбидан жой олган.

Озодлик радиоси марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.

XS
SM
MD
LG