Линклар

logo-print

АҚШ сенатори Россия Сурия бўйича шартномани бажаришига ишонмаслигини айтди


Сенатор МакКейн.

Сенатор МакКейн.

АҚШ сенатори Жон МакКейн 14 февралда Мюнхенда ўтган хавфсизлик бўйича халқаро анжуманда сўзлаган нутқида Суриядаги жанговар ҳаракатларни тўхтатиш юзасидан эришилган халқаро шартномани “дипломатиянинг Россия ҳарбий агрессиясига хизмат қилиши” ўлароқ баҳолади.

12 февралда 17 давлатдан иборат Сурияни қўллаб-қувватлаш гуруҳи БМТ, Европа Иттифоқи ва Араб Давлатлари Лигаси вакиллари иштирокида Мюнхенда Суриядаги жанговар ҳаракатларни тўхтатиш юзасидан халқаро шартномани қабул қилган эди. Шартномага асосан Суриядаги жанговар ҳаракатлар бир ҳафтадан сўнг тўхтатилиши лозим.

МакКейн мазкур шартнома ҳақида гапирар экан: “Айрим дўстларим бу шартномани катта ютуқ сифатида баҳоламоқда, аммо афсуски, мен бундай деб ҳисобламайман”, деб айтган.

Сурия бўйича халқаро шартномани 14 февраль куни АҚШ президенти Барак Обама Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали муҳокама қилган. Суҳбат давомида Обама Россияни Суриядаги мухолифат кучларига ҳаводан зарба беришни тўхтатишга чақирган.

Бироқ сенатор МакКейн Россия жанговар ҳаракатлар тўхтатилишидан фойдаланган ҳолда Сурия ҳукумат кучларига Ҳалаб шаҳрини эгаллаб олишга кўмак кўрсатади, деб ҳисоблайди. Ҳалаб президент Башар Ассадга қарши курашаётган қуролланган мухолифатнинг асосий маркази ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG