Линклар

logo-print

Бугун ЕИ Беларусга нисбатан санкцияларни бекор қилиши кутилмоқда


Беларус президенти Александр Лукашенка.

Беларус президенти Александр Лукашенка.

Бугун Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг Брюсселда ўтадиган учрашувида Беларусга нисбатан жорий этилган қатор санкциялар бекор қилиниши кутилмоқда. Хабарларга қараганда, Беларусга қурол сотишга жорий этилган санкция ўз кучида қолиши мумкин.

Беларусдан санкцияларнинг олиб ташланиши илиқлик даври бошланаётганини англатади. Ўтган йилнинг октябрида Беларусга нисбатан айрим санкциялар тўрт ойга тўхтатиб қўйилган эди. Мазкур санкциялар 2004 йилда Беларусда мухолифатчиларга нисбатан босимлар кўчайганидан сўнг жорий этилган эди.

Ўтган йилнинг августида президент Александр Лукашенкага мухолифатда бўлгани учун қамалган мухолифатчилар муддатидан олдин қамоқдан бўшатилгани Европа Иттифоқи томонидан олқишланган эди. Шунингдек, Европа Иттифоқи Лукашенканинг Украинадаги вазиятни барқарорлаштириш йўналишидаги ҳаракатларини юқори баҳолаган.

XS
SM
MD
LG