Линклар

logo-print

Медведев: Ассад тинчлик ўрната олмагунча Россиянинг Суриядаги ҳарбий ҳаракатлари тўхтамайди


Россия Бош вазири Дмитрий Медведев

Россия Бош вазири Дмитрий Медведев

Россия Бош вазири Дмитрий Медведев Москванинг Суриядаги ҳарбий ҳаракатлари президент Башар Ассад тинчлик ўрната олиш имконига эга бўлмагунча тўхтатилмаслигини баён қилди.

Медведев бу фикрларни Time журнали 15 февраль куни эълон қилган эксклюзив интервьюда илгари сурди.

У шунингдек, “қўлида автоматлар билан югуриб юрган” аксилҳукумат исёнчилар Россия ҳаво ҳужумларига ҳақли равишда нишон бўлмоқда, дея қўшимча қилди. “Уларнинг ҳаммаси бандит ва террорчидир”, деди Медведев.

Россия бош вазири тинчликка эришишнинг ягона йўли Ассаднинг “келишувга эриша олиши мумкин бўлган” исёнчи кучлар билан музокара столига ўтиришидир, дея таъкидлади. Лекин, деди у, музокарада қатнашиши мумкин ўлган “одамлар рўйхатини белгилаб олиш керак”.

Тинчлик ўрнатиш жараёни Ассаднинг келажакдаги ролини ҳам ўз ичига олиши керак, “акс ҳолда бу ғалати бўлар эди”, дея таъкидлади Медведев.

У шунингдек, Россия ҳеч қачон санкцияларни бекор қилишни сўраб, Ғарбга мурожаат қилмайди, дея таъкидлади. Ғарб санкциялари Россия Украинанинг Қрим минтақасини аннексия қилгани ва шарқий Украинада россияпараст айирмачиларни қўллаб-қувватлагани ортидан жорий этилган.

XS
SM
MD
LG