Линклар

logo-print

Туркманистонда ҳам президентлик муддатини узайтириш ва ёш чекловини бекор қилиш масаласи референдумга олиб чиқилади


Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов

Туркманистон давлат матбуотининг хабар қилишича, президентлик муддатини узайтириш ва номзодлар ёшига оид чекловни бекор қилишга қаратилган конституциявий ўзгартишларни жорий этиш масаласини умумхалқ референдумига олиб чиқиш бўйича “жамоатчилик орасида муҳокамалар” бошланган.

15 февраль куни давлат тарафидан бошланган кампания амалдаги беш йиллик президент ваколати муддатини етти йилга узайтириш ва номзодлар ёши 70дан ошиқ бўлмаслигига доир чекловни бекор қилишни назарда тутади.

Мазкур ўзгартишлар президент Гурбангули Бердимуҳаммедов ҳокимиятини янада кучайтиришга қаратилгани айтилмоқда.

58 ёшли Бердимуҳаммедовнинг жорий беш йиллик муддати 2017 йилда тугайди ва янгитдан сайлов ўтказилиши керак бўлади.

Ўтган ҳафта Тожикистонда ҳам амалдаги президент Имомалик Раҳмоннинг истаганча президент сайловида иштирок этишига йўл бериш масаласи референдумга олиб чиқилиши эълон қилинган эди.

XS
SM
MD
LG