Линклар

logo-print

Босния ва Ҳерцеговина ЕИга қўшилиш учун топширди


Босния Бош вазири Денис Звиздич

Босния Бош вазири Денис Звиздич

Босния ва Ҳерцеговина Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича расман ариза топширди.

Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат бўйича комиссари Фредерика Могерини 15 февраль куни Сараево ариза топширгани, лекин расмий Брюссель ҳозирча Болқон давлати бунинг учун барча талабларга жавоб бермаган, деган хулосага келганини билдирди.

ЕИнинг амалдаги раиси Ҳолландия Ташқи ишлар вазирини Берт Коэндерс ЕИ “Босниянинг ислоҳотлар йўлига қайтганидан” мамнун эканини билдирди.

Босния Бош вазири Денис Звиздич 10 февраль куни ўз мамлакати ариза топшириш ниятида экани ва Босния бунинг учун барча шартларини бажарган, деб ҳисоблашини баён қилган эди. Звиздич 28 мамлакатдан иборат ЕИ 2017 йилда Боснияга номзод мамлакат мақомини беришига умид билдирди.

XS
SM
MD
LG