Линклар

logo-print

Рус спортчилари допинг ишлатгани билан боғлиқ жанжалнинг асосий фигуранти кутилмаганда вафот этди


52 ёшли Никита Камаев рус спортчилари допинг ишлатганигани билан боғлиқ жанжалнинг асосий фигурантларидан бири эди

52 ёшли Никита Камаев рус спортчилари допинг ишлатганигани билан боғлиқ жанжалнинг асосий фигурантларидан бири эди

Россия допингга қарши кураш агентлигининг (РУСАДА) собиқ раҳбари истеъфога кетишидан икки ой ўтиб, кутилмаганда вафот этди. 52 ёшли Никита Камаев рус спортчилари допинг ишлатганигани тўғрисидаги айбловлар билан боғлиқ жанжалнинг асосий фигурантларидан бири эди.

Камаев РУСАДАнинг икки ҳафта мобайнида ўлган иккинчи собиқ мулозимидир. 3 февраль куни ташкилот ижроия кенгашининг собиқ раиси Вячеслав Синев вафот этган эди.

Ўтган йилнинг ноябрида Жаҳон допингга қарши кураш агентлиги Россия ҳукумати допинг ишлатишга розилик бергани тўғрисидаги айбловлар ортидан рус спортчиларини вақтинча мусобақалардан четлаштирган эди. Бу эса Россиянинг Ёзги Олимпия ўйинларидаг иштрокига жиддий путур етказиши мумкин. Россия вакиллари халқаро агентликни бу қарорни бекорқ қилишга кўдиришга уринмоқда.

РУСАДА собиқ бош директори Рамил Хабриевнинг айтишича, Камаев якшанба куни “чанғи учган ва уйига қайтиб келиб юрак ҳуружидан вафот этган”.

Камаев ва Хабриев допинг жанжали ортидан истеъфога кетган эди.

XS
SM
MD
LG