Линклар

Европа Иттифоқи Беларусга қарши санкцияларни бекор қилди


Беларус Президенти Александр Лукашенка

Беларус Президенти Александр Лукашенка

Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари Беларусга қарши санкцияларнинг аксар қисмини бекор қилди. Брюсселда 15 февраль кунги йиғинда қурол эмбаргосидан бошқа барча жазо чоралари олиб ташланди.

Икки томон ўртасидаги муносабатлар илиқлашиб, октябрь ойида санкцияларни вақтинча тўхтатиб туриш қарори қабул қилинган эди. Бу санкцияларнинг айримлари 2004 йилда қабул қилинган ҳамда сиёсий таъқиблар ва демократик камчиликлар учун Минскни жазолашга қаратилган эди.

Беларус Президенти Александр Лукашенка ўтган йилнинг августида сиёсий маҳбусларни озод қилгани ва шарқий Украинадаги урушни тўхтатиш бўйича халқаро музокаралардаги роли учун Ғарб тарафидан олқишларга сазовор бўлган эди.

Лекин Лукашенка танқидчилари жиловнинг қўйиб юборилиши эрта экани ва Беларусда демократик ислоҳотлар ва инсон ҳуқуқларига ҳурматни ошириш бўйича Минскка нисбатан босимни камайтирмаслик лозимлигини айтмоқда.

Беларусни 20 йилдан бери бошқараётган Лукашенка Москва билан тархий алоқаларга эга бўлишига қарамасдан, вақти-вақти билан Ғарб билан яқинроқ муносабатларда бўлиш истагида эканига ишора қилади.

XS
SM
MD
LG