Линклар

Ўзбекистонда қалбаки долларга ихтисослашган жиноий гуруҳ аъзолари қамалди


Ўзбекистонда мамлакатга қалбаки АҚШ долларини олиб киришга ихтисослашган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Бу ҳақда Регнум ахборот агентлиги душанба куни хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, Туркияда яшаб келган ўзбекистонлик аёл курьер орқали Наманган вилоятида яшайдиган икки акасига қалбаки долларни жўнатиб турган. Ўзбекистонга олиб кирилган қалбаки валютанинг умумий миқдори 80 минг долларга тенг бўлган.

Тергов давомида Туркиядан Наманганга долларларни андижонлик йигит олиб киргани аниқланган. У Туркияга гўёки маҳсулот олиб келиш баҳонасида уч марта борган ва ҳар сафар ортга қалбаки долларлар билан қайтган.

Қалбаки долларлар маҳаллий бозолрларда кичик партиялар билан сотилган ва ҳақиқий купюраларга алмаштирилган. Гуруҳ аъзоларидан бири қалбаки долларни сотаётган пайтда Андижонда қўлга олинган.

Регнум агентлигининг ёзишича, мазкур гуруҳ аъзолари суд ҳукми билан беш йилдан олти йилгача озодликдан маҳрум этилган.

XS
SM
MD
LG