Линклар

logo-print

Душанбага ўтар кечаси Москва жануби шарқидаги ётоқхоналардан бирида Россиянинг бошқа шаҳарларидан келганлар ва марказий осиёлик меҳнат муҳожирлари ўртасида катта муштлашув содир этилди. Бу ҳақда 15 февраль куни Интерфакс агентлиги ҳуқуқ-тартибот тузилмасидаги манбасига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, Старообрядческий кўчасидаги ётоқхонада россияликлар ароқ ичиб ўтиришган. Бунинг ортидан эса улар Ўзбекистон ва Тожикистондан келган муҳожирлар билан айтишиб қолган. Бу даҳанаки жанг муштлашувга айланиб кетган. Муштлашаётганлар пичоқлар, болғалар ва бошқа шу каби қўл остида бўлган буюмлардан фойдаланган.

Муштлашув натижасида 5 киши жароҳатланган. Маҳаллий аҳоли чақируви билан воқеа жойига етиб келган полиция муштлашнинг 15 иштирокчисини қўлга олган. Айни пайтда мазкур воқеа бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG