Линклар

Бишкек суди президент Атамбаевни оқлади


Журналист Дайирбек Ўрунбеков.

Журналист Дайирбек Ўрунбеков.

Бишкекнинг Биринчи май туман суди журналист Дайирбек Ўрунбековнинг Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевга нисбатан киритган даъво аризаси юзасдан суд жараёнини якунлади.

Январь ойининг охирларида бошланиб, 15 февраль куни ниҳоясига етган жараёнда суд журналистнинг президентга билдирган даъвоси асоссиз, деган ажрим чиқарди. Журналист суд қарорига 30 кун ичида норозилик билдириб, юқори суд инстанциясига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Атамбаев матбуот анжуманларидан бирида журналист Ўрунбеков ҳақида "кимнингдир буюртмаси билан ишлаб, мен тўғримда ёлғон маълумотларни ёзмоқда”, деб айтган эди. Журналист президентнинг бу сўзларини ҳақорат сифатида баҳолаб, Атамбаевни судга берган.

Бунга қадар Дайирбек Ўрунбеков президент Атамбаевни 2010 йилги Ўш қирғини айбдори сифатида айблаб мақола ёзгани учун суд томонидан президентни ҳақорат қилганликда айбланиб 2 миллион сўм (26 315 доллар) жаримга тортилган эди.

XS
SM
MD
LG