Линклар

logo-print

Қрим татарлари Мажлиси "экстремистик ташкилот" деб эълон қилиниши мумкин


Қрим татарлари Мажлиси раҳбарлари йиғилиш ўтказмоқда.

Қрим татарлари Мажлиси раҳбарлари йиғилиш ўтказмоқда.

Москва томонидан Қрим прокурорлигига тайинланган Наталья Поклонская мухторият Олий судига қрим татарларининг жамоавий бошқарув органи бўлган Мажлис фаолиятини тўхтатиш тўғрисида ариза киритди.

Поклонская 15 февраль куни Олий судга жўнатган аризасида қрим татарлар мажлиси “экстремистик ташкилот” сифатида талқин қилинган.

1991 йилда ташкил этилган Қрим татарлари мажлиси 1999 йилда Украина ҳукумати томонидан қонуний деб тан олинган эди. Мажлис Киев ва халқаро ташкилотларда қрим татарлари муаммоларини кўтариб келган.

Мазкур мажлис Қримнинг Россия томонидан босиб олинишига кескин норозлик билдирган эди.Бунинг ортидан эса Қримда бир қатор қрим татар фаоллари ҳибсга олинган, мажлиснинг собиқ раиси Мустафо Жамилевга Россия ва Қрим ҳудудидига кириш тақиқланган.

XS
SM
MD
LG