Линклар

logo-print

Беларуснинг Витебск вилояти Городок туманида автомобил аварияга учраши оқибатида Ўзбекистоннинг бир фуқароси ҳалок бўлди, беш ўзбекистонлик жароҳатланди.

Белта агентлигининг 15 февраль куни хабар беришича, мазкур воқеа 13 февраль куни юз берган. Ўзбекистон фуқароси бошқариб келаётган "Лада Ларгус" автомашинаси йўлдан чиқиб кетиб, ҳалокатга учраган.

Бунинг оқибатида машинадаги етти кишидан олти нафари оғир тан жароҳатлари олган. Қутқарувчилар автомобилдан махсус воситаларни қўллаш орқали чиқариб олган 1981 йилда туғилган ўзбекистонлик йигит касалхонада жон берган.

XS
SM
MD
LG