Линклар

Ўзбекистонда ўтган йили меҳнат қонунчилиги 12 минг марта бузилган


Ўзбекистонда 2015 йилда меҳнат қонунчилиги бузилиши билан боғлиқ 12 мингтага яқин ҳолат аниқланди. Бу ҳақда Sputnik нашри Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясидаги манбасига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, меҳнат қонунчилигининг бузилиши асосан ойликларнинг ўз вақтида берилмаслиги, иш берувчининг шартномани ноқонуний равишда тўхтатиши ва эълон қилинган бўш ўринларга ишга қабул қилмаслик ҳолатлари билан боғлиқ.

Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси вакили Sputnik нашрига2015 йил давомида 1700 дан ортиқ одамнинг ойликлари ундириб берилганини билдирган. Меҳнат қонунчилигини буўган иш берувчиларига жами 1,5 миллиард сўм миқдорида жарима солинган.

XS
SM
MD
LG