Линклар

logo-print

Сан Пауло маҳкамаси Неймарнинг 50 миллион долларлик активини музлатди


Бразилиянинг Сан Пауло шаҳри маҳкамаси таниқли футболчи Неймарнинг активларини музлатиш ҳақида қарор чиқарди.

"Барселона" ҳужумчисининг умумий қиймати 50 миллион доллар бўлган активлари орасида яхтаси, самолёти ва бир қанча кўчмас мулки бор.

Маҳкама Неймарни солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айбламоқда.

Футболчининг ўзи бу айбловларни рад қилиб, суд ҳукми юзасидан юқори инстанцияга арз қилган.

Ҳозирда Испанияда Неймарни "Барселона" жамоасига олиниши юзасидан текширув олиб борилмоқда.

Испания клуби футболчи учун 57,1 миллион евро тўлагани ва бу маблағнинг катта қисми футболчининг отасига тегишли Neymar Santos ширкатига ўтказилганини билдирган.

Тергов давомида эса "Барселона" Неймар трансфери учун 83,3 миллион евро сарфлагани маълум бўлган.

XS
SM
MD
LG