Линклар

logo-print

Сешанба куни Лондон биржасида Brent маркали нефтнинг бир баррели 35 АҚШ долларидан ошди.

Нефт нархи Дохада Саудия Арабистони, Россия, Қатар ва Венесуэла энергетика вазирларининг учрашуви фонида ошмоқда.

Рейтер агентлигига кўра, Қатар пойтахтида ўтаётган музокараларда Россия энергетика вазири Александр Новак, Саудия Арабистони нефт вазири Али ал-Наими, Венесуэла нефт вазири Эулохио дел Пино ва уларнинг қатарлик маслакдоши Муҳаммад ал-Садалар иштирок этмоқда.

Айни пайтда нефт нарҳи ошиши баробарида Россия рублининг қурби ҳам кўтарилмоқда.

Сешанба куни Москва биржасида 1 АҚШ доллари 76 рубл, 1 евро 83 рублни ташкил этган.

XS
SM
MD
LG