Линклар

Белгияда "ИД" ёлловчилари экани гумонланаётган 10 одам ҳибсга олинди


Белгия полицияси одамларни “Исломий давлат” экстремист гуруҳига ёллаш билан шуғуллангани гумонланаётган 10 одамни ҳибсга олган.

Брюсселда ўтказилган рейдлар давомида шу одамларга тегишли бўлган компьютер ва мобил телефонлар конфискация қилинган.

Ўтган йилги Париж ҳужумларидан кейин Белгияда хавфсизлик чоралари кучайтирилган эди.

Париж ҳужумларининг ташкилотчиси деб кўрилган Абдулҳамид Абауд Белгия фуқароси бўлган ва уруш қилиш учун Сурияга боргани аниқланган.

Лекин, Белгия полицияси сўнгги рейдлар Париждаги ҳужумларга боғлиқ бўлмаганини билдирди.

Европа Иттифоқи давлатлари орасида жон бошига солиштирганда “Исломий давлат”га энг кўп қўшилганлар белгияликлар деб кўрилмоқда.

XS
SM
MD
LG